Украинадаги сўнгги воқеалар (102)
(last modified Sat, 23 Apr 2022 07:41:17 GMT )
апрел 23, 2022 12:41 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (102)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (102)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия ҳарбийлари  Мариуполдаги Азовстал заводини ҳар томондан қамал қилишни кучайтирди. Ҳозиргача икки минг украиналик аскарлар бу саноат зоннасида қолгани айтилади.

* Россия Мудофаа  вазирлиги  Қора денгизда " Москва" крейсерини чўкиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва  27 нафар бедарак юқолганини маълум қилди.

*  Кеча АҚШ ва Хитой мудофаа вазирларининг телефон орқали суҳбатидан кейин, АҚШ Молия вазирлиги  Хитойнинг Россиядан кўмир ва нефт имортини давом эттириши санкцияларни бузиш эмаслигини эълон қилди.

*  БМТ матбуот котиби, бу ташкилот Бош котиби Антонио Гуттереш  келаси сешанба куни Владимир Путин билан учрашаш  мақсадида Москвга сафар қилишини маълум қилди. 

* Россия президенти Владимир Путин  Европа кенгани раҳбари Шарл Мишелнинг Украина  перзиденти Владимир Зеленский билан учрашиш ҳақидаги таклифига жавобан учрашув Москва ва Киев  ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятига боғлиқ деб айтди.

* Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров қозоғистонилк ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокараларидан кейин, Москва давлати Украинага сўнгги таклифини юборганидан 5 кун ўтиб ҳам ҳали жавоб олмаганини хабар қилди.

* Украина президенти Владимир Зеленский пайшанба оқшоми Киевга уруш оқибатида етказилган иқтисодий зарарларни қоплаш учун  ойига 7 миллиард доллар кераклигини маълум қилди.

*  Британия Бош вазпии Борис  Жонсон Укрнаидаги Россияга қарши ҳарбий қўллаб-қувватллашни кучайтирганини хабар қилди. У ўз сўзларида украиналик аскарлар  Лондоннинг Киевга тақдим этган қуроллар билан  ҳарбий машғулотларини бошлашган деб аниқлик киритди.

*  Британия бош вазири Борис Жонсон бугунги суҳбатида, Украинадаги уруш  2023- йил охиригача давом этишининг реал эҳтимоли борлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ