Украинадаги сўнгги воқеалар (104)
(last modified Sun, 24 Apr 2022 06:19:54 GMT )
апрел 24, 2022 11:19 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (104)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (104)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Россия космик агентлиги раҳбари АҚШ ўзининг   "X-37" номли ўта махфий космик кемаси билан коинотга оммавий қирғин қуроллларни олиб чиқиши мумкин деб айтди.

* Россия Мудофаа вазирлигининг биологик, кимиёвий ва радиоактив мудофаа кучлари бошлиғи Игорь Кирилов  АҚШ Марказий разветка бошқармаси -ЦРУ раиси Уилям Бернзнинг Россия  Украинада ядровий қуролдан фойдаланиши мумкин деган  иддаоларини рад этиб,  бу иддаони маъносиз ва аҳамиятсиз деб  атади.

*  Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида,  Телеграммда Россия ҳарбий каналининг хабарига биноан  март ойида Украина Миллий гвардиясининг  860 дан ортиқ аскари ўз қўмондонлари буйруғини бажаришдан бош тортиб ўз бўлинмаларини тарк этган деб баён этди.

*  Ан-Нашра ахборот веб-сайти россиялик манбаларига  таяниб, Британия  Украина ғарбидаги Львов вилоятига Британия махсус ҳаво хихматининг  20 га яқини саботаж ва партизан уруши бўйчиа мутахассисларини жўнатди ва бу кучлари икки гуруҳда Украина ҳаво базасида жойлшатирилган деб хабар қилди.

*   Польша Бош вазири Матиас Моравия Тески  бу мамлакат жанубидаги Краков минтақасида украиналик ҳамкасби Денис Чимгал билан учрашувида  шу кунгача Польша шарқий  қўшнисига қарйиб 1,6 миллиад долларлик ҳарбий техника етказиб берди дея айтди. У шунингдек ушбу тажҳизот ва ускуналар Украина ва Европа суверенитетини ҳимоя қилишини қўшимча қилди.

*  Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешнинг сешанба куни Украина  пойтахтига жўнаб кетишида икки кун олдин Москвага сафар қилиш қарорини " мантиқсиз" деб баҳолади.

*  Украина президенти Владимим Зеленский  агар Россия Украинанигш босиб олинган ҳудудларида " республика" ташкил этиш мақсадида " сохта референдум"  ўтказса Украина ҳукумати руслар билан тинчлик музокараларидан чиқади деб таъкидлади.

*  Британиянинг Евронюс телеканали ,  Молдовада ўзини ўзи эълон қилган Транснестрое республикасида жойлашган Россия қўшинлари Украина урушига кириши мумкин деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ