Украинадаги сўнгги воқеалар (111)
-
Украинадаги сўнгги воқеалар (111)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги махсус ҳарбий амалиёт давомида, Донецк ва Луганск республикасининг муҳим қисмлари шунингдек Херсон, Харков, Запорожье ва Николаев вилоятлари бир қисмини озод этиланини хабар қилди. Россиянинг Миллий мудофаасини бошқариш маркази раҳбари Михаил Мзенцев озод қилинган ҳудудларда аста-секин номал ҳаётга қайтади, аҳолига зарур хизматлар кўрстиш учун инфратузилма қайта қурилмоқда деб қўшимча қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг 32 ҳарбий базасини юқори аниқликдаги " ер-ҳаво" ракеталари билан йўқ қилганини таъкидлаб, Россия қирувчи самолётлари ҳам 33 та бошқа ҳарбий инфратузилмани вайрон қилганини қўшимча қилди. Россия мудофаа вазирлиги шунингдек, Россия калибрли ракеталар Украинанинг Запорожье вилоятида АҚШ ва Европа қуроллари омборига зарба берганини баён этди.
* Британия Мудофаа вазрлиги Киев давлатининг Украинанинг аксарият ҳаво ҳудудларининг катта қисимни назорат қилаётганини иддао қилиб, Россиянинг мамлакат шимоли ва ғарбига ҳаво йўли жуда чекланганлигини билдирди.
* Германия ҳукумати яқин кунларда Украинага " Жипард" зенит комплексларини юборишини айтди. Бундан олдин Германия ҳукумати Украинага оғир қуроллар юбориш режаси йўқлигини маълум қилганди.
* Болгария Бош вазири ўз сўзларида Европа Комиссия раиси Урсулла фан дер Лайн, унинг ўзига Россиянинг " Газпром" компанияси томонидан шартномасини бузганлиги учун Европа Иттифоқи учун муаммо эканлигини ва Европа Итифоқи қўшма жавоб беришини айтганини таъкидлади.
* Норвегиянинг VAAR ENERGI компанияси бош директори компания қисқа муддатда газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошира олмаслигини маълум қилди.
* Австрия канслери биз Россиянинг газ нархини рублга тўлаш шартига розимиз деб айтди.