Украинадаги сўнгги воқеалар (118)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i71610
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 03, 2022 13:42 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (118)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (118)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*Кеча Россия федерацияси миллий мудофаа назорати маркази раҳбари генерал Михаил Мзенцев  Харьков вилоятининг Баронково шаҳрида украиналик миллатчилари  психиатрия шифохонаси биносида позиция тутиб, тинч аҳолини мажбуран ертўлада гаровга олган деб аниқлик киритди.

*  Кеча ОАВ  Украина қўшинларига қўшилган АҚШ ҳарбийларидан бири  Россия армияси билан урушда ҳалок бўлганини маълум қилди. АҚШнинг  Villi Jozef Konsel исмли аскар Украинада жанг қилиш учун хусусий ҳарбий пудратчи томонидан ёлланганди.

*  БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари февраль ойи охирида Россия Украинага ҳужум қилишни бошлаганидан бери, Украинада 3000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди деб  хабар қилди.

*  Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу  ва унинг туркиялик ҳамкасби Хулус Акар телефон суҳбатида, Украинанинг ҳозирги вазияти жумладан  гуманитар масалалар ҳақида гапирди.

*   Бугун Россия ОАВ  Украина билан чегарадаги Белгород шаҳри марказида кучли портлаш юз берганини маълум қилди.

*  Британиянинг  The Times газетаси Россия яқин келажакда Молдовага бостириб киришини даъво қилди.

*  БМТ Бош котиби  Сенегал президенти Маки Сал билан учрашувида, Украинадаги уруш  Африкадаги энергия, озиқ-овқат ва молиясоҳасида 3 марта инқирозни янада кучайтирганини айтди.

*  АҚШ собиқ президенти, Дональд Трамп  ҳам ўз сўзларида, Россия президенти, энди АҚШ расмийлани ҳурмат қилмайди ва буни ядро қуроли ҳақида гапириб кўрсатмоқда деб айтди.

*  Юнонистон энергетика вазири  Европа Иттифоқи фавқулодда йиғилиши арафасида  энергетика инқирози Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларга таҳдид солаётганини маълум қилди.

*  Европа футбол ассоциацияси Россия терма ва клуб жамоаларининг еврокубокларда иштирок  этишини чеклашда давом этишини маълум қилди.