Украинага Европа қурол ёрдамини давом эттирмоқда
(last modified Fri, 13 May 2022 11:45:37 GMT )
май 13, 2022 16:45 Asia/Tashkent
  • Украинага Европа қурол ёрдамини давом эттирмоқда
    Украинага Европа қурол ёрдамини давом эттирмоқда

Ғарб давлатлари Украинага қурол ёрдами кўрсатгани давомида, Европа Иттифоқи Киевга Россияга қарши курашиш учун яна 520 миллион долларлик ёрдамни маъқуллаганини эълон қилди.

Россия 24 феврал куни Донецк ва Луганск расмийларининг таклиифга биноан Украина шарқига бостириб кирди.

Украинадаги можаро давом этар экан, Ғарб давлатлари хусусан АҚШ ва Британия оғир қуроллар етказиб бериш ва Россияга қарши санкцияларни кучайтиришмоқда.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел бугун G7 ТИВ раҳбарлари йиғилишида Украинага навбатдаги молиявий-ҳарбий ёрдамни маъқуллаганини эълон қилди деб Франция ахборот агентлиги.

Жозеф Боррел Европа Итиофоқининнг Украинага янги қурол ёрдами қиймати  520 миллион долларга баҳолади.

Бу учрашувдан илгари Британия ТИВ раҳбари Лиз Террес Украинага кўпроқ қурол жўнатиш ва Россияга қарши санкцияларни кучайтириш орқали Кремлга босимни кучайтиришга чақирди.

У шунингдек Украина инқирози даврида эркинлик ва демократияни қўллаб-қувватлаш учун G7 бирлиги жуда муҳим ва биз бу борада биргаликда қаттиқ ишлаяпмиз деб айтди.

 

Ёрлиқ