Украинадаги сўнгги воқеалар (146)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Оқ уй матбуот котиби, АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш саъй-ҳаракатлари доирасида бу мамлакатга қарйиб 40 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.
* Россия музокаарчи гуруҳи аъзоларидан бири Москва " Азов" даги украиналик асирларни Виктор Медвечук билан алмашиш масаласини кўриб чиқмоқда деб айтди. Эслатиб ўтамиз, Медвечук Украинада Россия президенти Владимир Путинга яқин сиёсий арбоб ҳисобланади.
* БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Украина аҳолисининг учдан биридан ортиғи 87 кундан бери давом этаётган уруш туфайли уй-жойини ташлаб кетган ёки уй-жойини ташлаб кетганини маълум қилди.
* Венгрия Бош вазири Виктор Урбан кеча Сербия президенти Александр Вучич билан қўшма матбуот анжуманида, Венгрия Россияга қарши очарчилик ва мисли кўрилмаган оммавий миграцияга олиб келадиган атом бомбасига тенг келадиган шошилинч санкцияларга қарши деб таъкидлади.
* Россия давлати АҚШ президенти, ТИВ раҳбари, АҚШ Марказий разветка бошқармаси раиси ва 960 нафар АҚШликларни Россияга киришини тақиқлади.
* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги рус қўшинлари узоқ масофали ракеталардан фойдаланган ҳолда Украина шимоли-ғарбидаги Житомир вилоятидаги Малин темир йўл станцияси яқинида АҚШ ва Европа қуроллари ва ҳарбий техникасининг катта партиясини йўқ қилди деб маълум қилди.
* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги қошидаги мамлакат Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари Михаил Мзенцев берган баёнотида, Россия армиясини обрусизлаириш учун украиналик жангарилар Николаевдаги кўп қаватли уйларга қарата ўт очди ва натижада бир неча киши ҳалок бўлиб ёки ярадор бўлди деб эълон қилди.