Украинадаги сўнгги воқеалар (149)
-
Украинадаги сўнгги воқеалар (149)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Украина президенти Давоснинг виртуал саммитидаги чиқишида Россияга қарши максимал санкциялар қўллашга чақирди. Владимир Зеленский Давос ва бошқа дунё давлатлари вазирликларини Россияга қарши " максимал"санкциялар жорий этишга чақирди.
* Россия президенти саройи мамлакат ғалланинг ишончли экспортчиси эканини таъкидласа- да ҳозир буғдой тақчиллиги яқинашиб қолганига ишонади эълон қилди.
* Бугун Польша президенти девонидаги халқаро сиёсат бўлими раҳбари Якуб Комич бир қанча Ғарб давлатлари Украинанинг Европа Иттиқофига аъзоликка номзод сифатида танланишига тўсиқлик қилмоқда деб айтди.
* Украинанинг Херсон вилоятининнг янги расмийлари Россия рублини минтақанинг расмий пул бирлиги деб эълон қилди.
* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров мамлакатнинг ҳаётий инфратузилмасини Ғарб давлатлари томонидан етказиб бериладиган товарларга қарамликдан чиқариш кераклигини маълум қилди.
* Россиянинг " Роскосмос" номи билан танилган давлат космик агентлиги раҳбари Дмитрий Рогозин " Сармат-2" қитъаларао баллистик ракетасига тайёргарлик тез орада якунланиши таъкидлаб, бу ракеталар 14 қаватли бино баландлигига тенгдир деб изоҳлади.
* Россия ва Белорус президенти Сочидаги учрашувида икки томонлама муҳим масалалар жумладан, Украина урушини муҳокама қилиб ўз мамлакатларига қарши санкциялар Ғарбнинг ўзига ҳам таъсирр қилганини қўшимча қилдилар.
* БМТ Қочқинлар олий комиссарлиги, Россиянинг Украинага қарши ҳужумларидан кейин, 6,5 миллион украиналиклар ўз мамлакатини тарк этганини маълум қилди.
* Туркия президенти асосй хавфсизлик хавотирлага эътибор бермасдан, НАТОнинг кенгайишини Туркия в НАТО фойдасига эмаслигини айтди.