Хитой: АҚШ халқаро миқёсида тартибсизликлар манбаидир
(last modified Mon, 30 May 2022 10:36:24 GMT )
май 30, 2022 15:36 Asia/Tashkent
  • Хитой: АҚШ халқаро миқёсида тартибсизликлар манбаидир
    Хитой: АҚШ халқаро миқёсида тартибсизликлар манбаидир

Хитой ТИВ раҳбари АҚШни бутун дунёда тартибсизликлар манбаи ва нотинчликлар сабабчиси деб атади.

Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Хитой ТИВ раҳбари  ўз сўзларида  АҚШ нотинчлик манбаига айлангани ва ҳозирги дунё тартибига путур етказаётгани ва халқаро муносабатларда демократия тамойилларини устун бўлишида тўсқинлик қилаётганини маълум қилди.

Хитой ТИВ раҳбари Ван И аслид бу баёнотини,  АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Хитойни халқаро тартиб ва низом учун энг жиддий муаммо сифатида айтганидан кейин билдирди.

Хитой ТИВ раҳбари  АҚШнинг  дунё ва Хитойга нисбатан  кўп нотўғри тушунчалар ва қарашлар  мавжуд деб айтди.

АҚШ ҳар доим Хитойнинг дунёдаги иқтисодий ва ҳарбий ривожланишини тўхтатишга ҳаракат қилган аммо ҳозиргча бу муваффақиятга эришгани йўқ.

 

Ёрлиқ