Украинадаги сўнгги воқеалар (155)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Европа Иттифоқи кенгаши раиси Шарл Мишел ўз сўзларида кеча бу Иттифоқ етакчилари Россиядан нефт импортини тақиқлашга келишиб олишди деб айтди. Мишел ўзининг Твиттер саҳифасида, қарорда Россиядан нефт импортини учдан икки қисмини импорт қилиниши тўхатади ва Россиянинг уруш машинасини молиялаш учун катта даромад манбаини қисқартиради деб ёзди. Европа Иттифоқининг 27 давлатлари етакчилари шунингдек Россиянинг Сбербанк банкининг Свифт халқаро молиявий тармоғига киришини тўсиқ қўйиш ва яна 3 та телеканалини трансляция қилишни тўхтитишга келишиб олди деб айтди Шарл Мишель.
* Россиянинг Халқаро ташкилотлари вакили бугун Россия нефтининг бир қисмига нисбатан эмбаргога жавобан Россия ўз нефтига янги мизожлар топади деб таъкидлади.
* Санчес кеча Испаниянинг НАТОга аъзолигининг 40 йиллигига бағишланган нутқида Украинани кучли қўллаб-қувватлаш Европа ва бутун дунё учун аниқ кедажакни кафолатланишининг ягона йўли деб айтди.
* Россиянинг Газпром компанияси бугун сешанба кунидан бошлаб Полшанинг Газтра компаниясига газ экспортини тўхтатишини маълум қилди.
* Германия ИИВ матбуот котиби, Берлиннинг Россияга қарши душманона сиёсатлари давомида, россиялик мухолифат вакилининг Германияга бориши ва унда қолишини осон ва тезлаштирилганини хабар қилди.
* АҚШ президенти Украинага Россия ҳудудини нишонга олиши мумкин бўлган ҳар қандай ракета тизимларини юборишга қарши чиқди.
* Россия ТИВ раҳбари Европа давлатларининг Украинадаги провакацион ҳаракатларига ишора қилиб, Украинадаги урушда Европа даватлари мағлуб бўлади деб айтди.
* Сўроқ остидаги Украинаниннг собиқ президенти Петро Порошенко сиёсий учрашувда қатнашиш учун Польша билан чегара пункти орқали бу мамлакатни тарк этди.
* Германия давлати ва бу мамлакатнинг консерватив мухолифат гуруҳи Россия таҳдиди олдида армияни модернизация қилиш учун 100 миллиард евро ажратишга келишиб олди.