Украинадаги сўнгги воқеалар (157)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i72424-Украинадаги_сўнгги_воқеалар_(157)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
(last modified 2026-06-13T07:28:17+00:00 )
июн 02, 2022 07:47 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (157)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (157)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  Халқаро полиция -Интерпол раиси Украинага енгил ва оғир қуроллар еткзиб беришда хавотир билдириб,  бу қуроллар Европадаги жиноятчилар  қўлига тушиши мумкинлигини айтди.

*  Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков кеча АҚШнинг Украинага қурол-яроқ юбориши Москва ва Вашингон можароси хавфини оширганини таъкидлади.

*  Украина президенти Владимр Зеленский  АҚШнинг  Newsmax телеканалига берган интервьюсида, Украина ўз ҳудудидаги Россиядаги рус позицияларига ҳужум қилиш учун АҚШдан сотиб олиши керак бўлган илғор ракета тизимларидан фойдаланмайди де иддао қилди .

* Кеча Австриянинг  нефт ва газ компанияси Россиядан газ сотиб олиш учун тўлов шартларини рублга қабул қилганини маълум қилди.

*  Россиянинг Газпром компанияси Дания ва Германия компанияларига газ экспортини тўхтатганини эълон қилди.

* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров саудиялик ҳамкасби билан матбуот анжуманида,  Украина давлатини Ғарб давлаларига бир нечта ракета тизимларини юборишни сўраши, Киевнинг можарони кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига мисол эканини айтди.  Россия ТИВ раҳбари шунингдек Украина бундай чоралар билан бошқа давлатларни ҳам можарога жалб қилишга уринмоқда деб изоҳлаи.

*  Кеча Британия Мудофаа вазирлиги ҳам Россия бутун Украина бўйлаб инфратузилмага ракета ҳужумларини давом эттириб, Луганск ва Донецк вилоятларини эгаллаб олишга интилаётганини иддао қилди.

*  Россия президентининг матбуот котиби жаҳон озиқ-овқат инқирози остонасида эканлигига тўхталиб, Россияга қарши ноқонуний санкцияларда Украина ва Ғарбни айблади.

* АҚШ президенти Жо Байден Нью-йорк таймс газетасида чоп этилган мақоласида АҚШ Украинага бостириб киргани сабаб Россия президенти Владимир Путинни ҳокимиятдан четлаштиришга уринмайди деб айтди.