Украинадаги сўнгги воқеалар (159)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Кеча АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен АҚШнинг Украинага бостириб киришидан келиб чиққан озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига бағишланган анжуманда Россия ғаллани сақлаш ва йиғиш билан машғул бўлганини иддао қилиб, Украина уруши жаҳон озиқ -овқат хавфсизлигига ҳалокатли таъсир кўрсатади, чунки Украина дунёдаги нон "сават"ларидан биридир деб изоҳлади.
* Кеча Россия ТИВ ҳам Вашингтоннинг яқинда Россияга қарши қўллаган санкцияларига жавобан 61 нафар АҚШлик амалдорга нисбатан санкциялар жорий қиланини қайд этди.
* Кеча Украина армияси ҳам Қора денгизда Россия флотини Украина соҳилларидан 100 километр узоқликда орқага сурганини эълон қилди.
* Россия ТИВ раҳбари виртуал матбуот анжуманида Ғарб давлатларини Украинага узоқ масофага мўлжжалланган қуроллар юборганида мудофаа чизиғини ўз чегараларидан ташқарига ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди.
* Россия космик агентлиги раиси бу мамлак ат ТИВ раҳбари бўлган самолёт парвози чоғида 3 Европа давлатларининг ҳаво кенгликларини ёпиш ҳаракатига жавобан бу 3 мамлакатни ракета билан таҳдид қилди. Дмитрий Рогозин шунингдек, Болгария, Руминия ва Черногория соатига 15880 миля тезликдаги 208 тоннали Sarmat-2 ракетасини тўхтата олмайди деб таъкидлади.
* Кеча Ураина презинети Твиттер саҳифасида, Британиянинг Украинага ёрдамларни ошираётганини хабар қилди.
* Айрим огоҳ манбалар Германия ҳукумати Украина армияси томнидан Гермнияда ишлаб чиқарилган танклардан Россия ҳудудига ҳужум қилинишидан хавотир билдириб, танкларни Киевга топширишга қарши чиқаётганини маълум қилди.
* Германия ОАВ лари Россия энергетика гигантининг шўъба ва тегишли корхонага қарши санкциялардан сўнг Брелин ҳукумати муқобил газ етказиб бериш учун йилига 5 миллиард евро тўлаши керак бўлади деб таъкидлади.