Британия Олий суди Руандага бошпана изловчиларни ўтказиш бўйича баҳсли режани тасдиқлади
(last modified Sat, 11 Jun 2022 07:43:15 GMT )
июн 11, 2022 12:43 Asia/Tashkent
  • Британия Олий суди Руандага бошпана изловчиларни ўтказиш бўйича баҳсли режани тасдиқлади
    Британия Олий суди Руандага бошпана изловчиларни ўтказиш бўйича баҳсли режани тасдиқлади

Британия суд тизими, инсон ҳуқулари гуруҳлари сўровини рад этиб, ҳукуматнинг Руандага бошпана изловчиларни юбориш бўйича баҳсли режани тасдиқлади.

Евронюз ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча бу ишни дарҳол кўриб чиқаётган Британия Олий суди судяси Жонатан Свифт,   ички ишлар вазирининг иммиграция назорати бўйича буйруқларини амалга ошириши жамият манфаатига хизмат қилади деб маълум қилди.

 Свифт ўз сўзларида хайрия ташкилотлар томонидан таъкидлаб келаётган  депортация қилинган бошпана изловчилар дуч келадиган баъзи хавф-хатарлар енгил ва тахмин ва гумонларга асосидадир деб изоҳлади.

Бир нечта ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларни ўз ичига олган лойиҳанинг  даъвогарлари апелляция шикоятини таклиф қилган. Келаси душанба куни  30 га яқин бошпана изловчилар Рунадага кўчирилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга суд  бу шахсларнинг чекланган сони Руандага ўтказилмаслиги ва Африка давлатига кўчирилишидан олдин ҳар бир шахснинг  иши кўриб чиқилиши ҳақида қарор чиқарди.

Британия давлати Манн каналининг хавфли йўли орқали мамлакатга ноқоунний иммигарциясининг кучайиб бораётгани тенденсияси билан кураш оли бориш учун бу даврда муҳожирларни иммиграция файлини қайта ишлаш учун Африканинг Руанда давлатига ўтказиш ниятидадир.

Бундан олдин БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарилиги ўз баёнотида Брианияда Руандага муҳожирлар ва бошпана изловчиларни юборилишига қатъий қарши эканини билдирган эди.