Россия президенти: Афғонистонни қайта тиклаш АҚШ ва унинг иттифоқчилари зиммасидадир
Россия президенти Москва шаҳрида Туркманистон президентини қабул қилганидан кейин Афғонистонни қайта тиклаш Ғарбнинг зиммасида эканини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясиининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов билан учрашганида Афғонистоннинг хавотирланарли вазияти ва АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг жавобарлиги ҳақида ҳақида гапирди.
Путин шунингдек АҚШ ва унинг иттифоқчилари урушдан кейин Афғонистонни қайта тиклаш бўйича асосий мажбурият ва харажатларни бажариши керак деб изоҳлади.
У ўз сўзларида уларнинг 20 йиллик иштироки / АҚШ ва унинг иттифоқчилари/ мамлакатни- Афғонистонни мана шундай оғир аҳволга ддучор этди деб қўшимча қилди.
Россия президенти Москва давлати Туркманистон ва бошқа барча шериклари билан Афғонистонни урушдан кейинги қайта тиклаш, минтақавий, инфратузилма ва логистика лойиҳаларига интеграциялашуви бўйича Москванинг маслаҳатлашувлари доирасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр деб эълон қилди.
Россия президентини АҚШ ва унинг Иттифоқчиларини Афғонистоннинг 20 йиллик ишғоли учун жавобгар бўлганини яна бирор таъкидлагани халқаро ёрдам агентликларининг сўнгги ойларда Афғониснаги оғир гуманитар вазияти ҳақида бир неча бор огоҳлантиргани ва зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкадлаётгани пайтига тўғри келмоқда.