Украинадаги сўнгги воқеалар (169)
(last modified Sat, 18 Jun 2022 08:40:09 GMT )
июн 18, 2022 13:40 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (169)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (169)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия президенти  Владимир Путин  SPIEF  Санкт-Петребург халқрао иқтисодий форумида Донецк ва Луганскдаги  вазият ҳақида гапириб, биз Украина мустақиллиги учун халқнинг таклифига биноан  бу ҳудударда ҳозирмиз ва бизнинг иштирокимиз қонуний ва БМТ низомига мувофиқ деб айтди.

* Германия канслери Олаф Шольц ОРТ телеканали билан суҳбатда, Москва ва Киев ўзаро мақбул тинчлик келишувига эришмаса Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари бекор қилинмайди деб таъкидлади.

*  Кеча Кремль наттоғи Дмитрий Песков матбуот анжуманида, Франция президенти Эммануэль Макрон келишмовчилик ҳақида гапириш ва муаммоларни мулоқот орқали ҳал қилиш тарафдори ва Москва бу ёндашувини қадрлайди  ва ҳурмат қилади деб  қўшимча қилди.

*  Александр Новак Петербургда бўлиб ўтган  25- халқаро иқтисодий форумда Россиянинг Европага газ экпортининг 90-95  фоизи рублда тўланганини маълум қилди.

*  Кеча Россия ОАВ икки нафар қуролли шахсни суратларини чоп этди. Улар АҚШ фуқаролари экани ва украиналик ҳарбийлар сафида жанг қилгани айтилади. Бу икки нафар рус кучлари томонидан қўлга олинган.

*   АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги президент Байден маъмурияти сиёсатини яна бир бор танқид қилиб, Украина инқирозини бошқариш усули 3 чи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини айтди.

* Германия мудофаа вазири,  кўп миллатли ҳарбий кучлар бригадасини ишга тушириш орқали  Шарқий Европа минтақасида  иштирокини мувофиқлаштиришини эълон қилди.