Хитой атмосферадан ташқарида қуёш энергиясини узатиш технологиясини синовдан ўтказди
Хитой тадқиқотчилари бир кун келиб қуёш энергиясини атмосферадан ташқарида Ерга симсиз узата оладиган технологиянинг тўлиқ моделини мувафаққиятли синовдан ўтказди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг business - standard сайтига таяниб, хабар қилишчиа, Хитойнинг Shensi провинциясидаги Sidyan университетидаги намунавий электр станция қуёш нурини ердан олади ва уни микротўлқинли нурларга айлантиради ва кейин уни элеткр энеригясига айлантириш учун ҳаво орқали ердаги қабул қилувчи станцияга узатади.
Хитойнинг Зинян университетига кўра, космосдан қуёш энергия технологиянинг алоҳида компонентлари синовдан ўтказилган бўлса-да, хитойлик тадқиқотчилар технологиянинг тўлиқ тизимли моделини бошқалардан олдин мувафаққияли синаб кўришга муваффақ бўлишди. Ҳисоботга биноан, ушбу модел ҳавода атиги 55 меттр энергия ўтказа олса, тадқиқотчилар бир кун келиб бу технологиянинг тугалланиши билан айланувчи қуёш панелларига энергия жўнатилишига умид билдирмоқда.
Хитой давлати бу технологияни кафш этган ягона давлат эмас. 2013 йилда АҚШнинг Калифорния технология исститути космик қуёш дастурини ишга туширди. Бунга 100 миллион дрллар ажратилганди. Ҳиндистон, Россия, Британия ва Франциядаги тадқиқотлар ҳам бу имкониятни ўрганмоқда. Айниқса Япония бу соҳада етакчи ҳисобланади.