Покистонда полиция академиясига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 60 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i7318-Покистонда_полиция_академиясига_ҳужумда_қурбон_бўлганлар_сони_60_нафарга_етди
Покистон жануби ғарбидаги Балучистон штати марказида юз берган терактда қурбон бўлганлар сони 60 нафрага етди.
(last modified 2018-08-22T13:18:11+00:00 )
октябр 25, 2016 15:19 Asia/Tashkent
  • 60 нафар қурбон бўлиб 116 киши тан жароҳат олишган.
    60 нафар қурбон бўлиб 116 киши тан жароҳат олишган.

Покистон жануби ғарбидаги Балучистон штати марказида юз берган терактда қурбон бўлганлар сони 60 нафрага етди.

Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра,  кеча бир гуруҳ террористлар  Покистоннинг Кавита шаҳри атрофидаги полиция академиясига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳозиргача 60 нафар қурбон бўлиб 116 киши тан жароҳат олишган.

Касалхона манбалари жароҳатланганлардан айримлари вазиятини оғир деб баҳолашмоқда.

Покистон армияси эълонига кўра, кеча 5 ё 6 нафар террорист ушбу академия  ичкврисга кириб, ўзлари билан олиб келган портловчи моддаларни портлатдилар.

Ушбу портлашлар ортидан Покистон хавфсизлик кучлари ва террористлар ўртасида тўқнашув  юз берди. Бу тўқнашувларда 3 нафар террорист йўқ қилиниб қолганлари қочиб кетишди.

Покистоннинг Балучистон штати бош вазири ҳам бу ҳужум олдинган програмалаштирилганлигини таъкидлади.