Украинадаги сўнгги воқеалар (188)
(last modified Sat, 09 Jul 2022 08:09:53 GMT )
июл 09, 2022 13:09 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (188)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (188)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  Россия президенти Владимир Путин  уруш тугаши ҳақидаги гапиришга тайёрлигини билдирди. Путин ўз сўзларида уруш тугашидан бош тортганларни бу можаро қанча узоқ давом этса, билан битим тузиш шунчалик  қийин бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Путин шунингдек Ғарб давлатларини жанговар ҳаракатлар қўзғатаёнганликда айблаб,  Европа ва Америка сўнги украиналик биз билан жанг қилишини истайдилар деб айтди.

*  Кеча Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, Россия қуролли кучлари қирувчилари Украина армиясига тегишли иккита   MiG-29 ва Suxoy-25 самолётлари ҳамда 9 та учувчисиз самолётини уриб туширишга муваффақ бўлганини хабар қилди.

 Вазирлик баёнотида шунингдек Россия қуроллари Одесса ҳудудидаги иккита Ҳарпун ракета қирғоқ учиргичларини юқори аниқлик билан йўқ қилишга муваффақ бўлган, бу ракеталар Украинага Британия томонидан юборилган.

*  Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған, Анқара давлати  “Демократик бирлик партияси" (PYD) ва  “Халқ мудофаа бирликлари” (YPG)  ҳамда Гулен ташкилоти НАТО ҳужжатларида террорчи ташкилот сифатида қайд этилмаса ўз позициясини ўзгартирмаслигини аниқ таъкидлади ва натижада Финляндия ва Швеция бизнинг шартимизни ҳал қилишга мажбур бўлди деб эълон қилди.

*  Украина газ қувурлари оператотори  "OGTSOU"  кечанги баёниясида,  Украина орқали Россия газ транзити июнь ойида энг паст даражага етди. Айни пайтда кеча Европада газ нархи минг метр учун  1900 доллардан ошиб кетди бу сўнгги 4 ойдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Украина президенти Влодимир Зеленский мамлакат Қуролли кучлари  бош штаби ва рақамли ахборот вазирлиги қошида Дрон армияси лойиҳасини ташкил қилишни маълум қилди.

* Украина президенти идораси раиси, ўз мактубида Литва халқига ва Туркия мудофаа саноти компаниясига миннатдорчилик билдириб, " Байрактар  TB2" ҳарбий дронлар Киевга етказилганини таъкидлади.

* АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагондаги манбаси Украинага  400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам ажратилишии эълон қилиб, ушбу ёрдамнинг бир қисии сифатида Heimers ракеталарини ва жуда аниқ 155 милиметр артиллериясини эслатиб ўтди.

Ёрлиқ