Украинадаги сўнгги воқеалар (192)
(last modified Wed, 13 Jul 2022 06:39:29 GMT )
июл 13, 2022 11:39 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (192)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (192)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Белорус мудофаа расмийлари сешанба куни мамлакат қуролли кучлари ўз ҳарбийларини тайёрлигини баҳолаш мақсадида, Украина билан чегарада уч кунлик машғулотларини бошлаганини эълон қилди.

* АҚШ Молия вазирлиги АҚШ кўплаб иқтисодий муаммолар билан курашётган бир пайтда бу мамлакатда турли иқтисодий инқирозларга дучор бўлганини эълон қилиб, Украинага янги иқтисодий ёрдам сифатида 1,7 миллиард доллар ажратди.

* Кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Украинада уруш бошланганидан буён мамлакатда  5240 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган бироқ ҳақиқий қурбонлар сони бундан анча юқори бўлса керак дея таъкидлади.

*  Кеча сешанба куни Европа Иттифоқининг Адлия бўйича комиссари Didye Reynders бу Иттифоқ Россия ва Украина ўртасидаги уруш бошланганидан бери Россия фуқароларининг 13,8 миллиард евролик активларини музлатиб қўйган деб қўшимча қилди.

* Болтиқ денгизидаги рус флоти турли бўлинмалар иштирокида машғулотларни бошлади.

*  Кеча Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида, Украинанинг  20 минг хорижий ёлланма аскар мамлакатга киргани ҳақидаги даъвосини рад этиб, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти бошланганидан бери, бу давлатга 7 минг  100 дан ортиқ хорижлик ёлманма жангарилар кириб келган бироқ Украинадаги хорижий ёлланма аскарлар сони 2 минг 741 кишига камайди деб эълон қилди.

*  Россия ташқи ишлар вазири АҚШ Украинада қўшма қарама-қаршилик яратиб, ядровий давлат /Россия/ билан хавфли можаро ёқасида эканини маълум қилди.

*  Россия молия вазири Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини бекор қилиши энергия ва озиқ-овқат маҳсулотларининг глобал нархининг пасайишига олиб кеилишини айтиб, энергия ва озиқ-оқат нархларнинг қанча давом этиши Ғарб санкцияларининг давомийлигига боғлиқ деб изоҳлади.

*  Кеча Украина Инфратузилма вазирлиги 16 тижорий кема донни ташиш учун Дунай дарёси орқали Украина потларига кирганини маълум қилди.