Украинадаги сўнгги воқеалар (193)
(last modified Thu, 14 Jul 2022 07:21:47 GMT )
июл 14, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (193)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (193)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Шимолий Корея томонидан Донецк республикасини тан олгач, Украина давлати Пхенян билан дипломатик алоқаларини узди.

*  Кремль матбуот котиби Россия президенти Владимир Путин 19-июль кун Эронга ташрифи чоғида ҳарбий дрон сотиб олиш масаласини муҳокама қилмайди деб  таъкидлади.

*  Кеча Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Колба тинчлик келишуви доирасида Россияга ҳудудни беришни рад этиб Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокаралар йўқ деб айтди.

*  Венгрия ТИВ раҳбари Россиядан газ имортининг давом этишини эълон қилар экан, бу мавзуда бошқа давлатлар билан муҳокама қилиш учун жойимиз йўқ деб қўшимча қилди.

*  Халқаро энергетика агентлиги июн ойида Россиянинг нефт экспортидан тушган даромадни 20 миллиард долларга етганини хабар қилди.

*  Россия ОАВнинг Россия ва Европа Иттифоқи Калининрад вилоятида товарларни бепул ўтказиш бўйича келишувга эришганини эълон қилганига қарамай, кеча Дмитрий песков журналистлар билан суҳбатида, ҳозирча бу масала якунига етмаган. Биз бу соҳада яхшиланишларини кутмоқдамиз аммо ҳозирча бу масала ҳал қилинган деб айта олмаймиз деб изоҳлади.

* Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари бу мамлакат Украина армияси содир этган жиноятларига боғлиқ маълумотларни имкон қадар тезроқ БМТга тақдим этишни таъкидлади.

*  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш кеча Туркия воситачилигида Россия ва Украина ўртасида ғалла экспорти бўйича келишувига эришиш мумкин деб таърифлади.

* Кеча Россиянинг " Газпром" компанияси Теҳрон вақти билан Канадада яқинда Россия газ ускуналарини таъмирлашдан кейин қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинганига қарамай,  Норд стрим -1 қувурлар орқали Европага газ етказиб беришни қайта тиклашни кафолатмайдиганини хабар қилди.