Украинадаги сўнгги воқеалар (199)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Украина жанубидаги Одессанинг Осатово минтақасида АҚШда ишлаб чиқарилган “Гарпун” ракета мажмуасининг учириш майдончасини ўқта қуроллар билан йўқ қилганини маълум қилди.
*АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи Чарлз Браун чоршанба куни бўлиб ўтган “Спен Хавфсизлик Кенгаши” таҳлил маркази йиғилишида Ғарб давлатларидан Украинага қирувчи самолётлар юборилиши мумкинлигини инкор этмади.
*Украина президенти Володимир Зеленский чоршанба куни Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг еттинчи босқичини етарли эмас деб атади. Россиянинг “Тасс” ахборот агентлиги хабарига кўра, Зеленский бу борада шундай деди: "Бу (санкциялар) етарли эмас ва мен буни шерикларимизга аниқ айтаман. Россия уруш учун тинчлик излашга мажбур бўлиши учун кўпроқ пул тўлаши керак".
*Россия ташқи ишлар вазири Лавров чоршанба куни кечқурун шундай деди: Украина билан музокараларнинг биринчи раунди Киевнинг жиддий гаплашишни истамаслигини исботлади. Лавров, шунингдек, Россиянинг амалиётларини тавсифлар экан, шундай деди: Москванинг Украинадаги ҳарбий мақсадлари энди фақат бу мамлакат шарқига қаратилган эмас.
* Россия президенти Ғарб давлатларини бошқаларни талаш орқали устунликка эришаётганликда ва тараққиёт намунасига эга бўлмаганликда айблади.
* Германия армияси қўмондони Украинадаги уруш эрозив эканлигини тан олди: Россия "деярли туганмас" ресурсларга эга ва унинг қуролли кучларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.
*Шимолий оқим компанияси Россияни Германия билан боғлайдиган "Шимолий оқим" газ қувури ўн кунлик таъмирлаш ишларидан сўнг пайшанба куни қайта ишга туширилганини эълон қилди. Норд Стреам етказиб берилган газ миқдорини тилга олмаган.
* Меркосур номи билан танилган Жанубий Америка давлатларининг умумий бозори Украина президентининг ушбу блокнинг бўлажак йиғилишида сўзлаш илтимосини рад этди.