август 04, 2022 15:45 Asia/Tashkent
  • Россия учун
    Россия учун "TOEFL" имтиҳонига кириш тақиқланди

Дунёда энг кўп қўлланалидиган инглиз тили тестларидаири бўлган TOEFL тестининг ташкилий ташкилоти Россия фуқароларини TOEFL веб-сайтидаги фойдаланувчи саҳифасига (профилига) кириш имкони йўқлиги ҳақида маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, GRE,  TOEFL ва TOEIC имтиҳонларини топширувчи ETS Educational Testing Service (ETS)  Россия фуқароларонинг  TOEFL онлайн платформасига киришини блоклади.

TOEFL  имтиҳонининг ташкилий ташкилоти хорижий активларни назорат  қилиш доирасига /Россияга қарши Ғарб санкцияларини қўллашда/ риоя қилиш мақсадида Россия фуқароларининг кириши тўхтатилганини хабар қилди.

Хабарга кўра, Россия фуқаролари ҳам тест натижаларини ҳужжат  Россия фуқаролари ҳам тест натижаларини ҳужжат топширган университетларга юбора олмайди.

ATS расмийлари Россия ва Белорус фуқаролари TOEFL  имтиҳонида масофадан туриб /марказларга бормасдан/ ёки бошқа давлат орқали шахсан қатнашишлари мумкинлигини эълон қилди.

 

Ёрлиқ