Пекин давлати: Тайван АҚШ ҳудуди эмас, Хитойнинг бир қисмидир
(last modified Mon, 08 Aug 2022 12:02:34 GMT )
август 08, 2022 17:02 Asia/Tashkent
  • Пекин давлати: Тайван АҚШ ҳудуди эмас, Хитойнинг бир қисмидир
    Пекин давлати: Тайван АҚШ ҳудуди эмас, Хитойнинг бир қисмидир

Хитой ТИВ раҳбари Тайван АҚШ ҳудудининг бир қисми эмас, балки Хитой ҳудудининг бир қисми ҳисобланади деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишишча, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И кеча Бангладешга сафари чоғида,  АҚШ давлати Тайван масаласига оид таклифларни бузиб кўрсатмоқда деб таъкидлади. У Хитойнинг Тайванга нисбатан ҳаракатларини адолатли, қонуний ва мутаносиб сифатида баҳолаб, Пекиннинг ҳаракатлари мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда деб қўшимча қилди.

Пекин ва Вашингтон муносабатларидаги кескинлик ўтган сешанба оқшомида Тайванга келган АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг ташрифи ортидан янги босқичга кирди. АҚШнинг интервенсион ҳаракатларига жавобан Хитой Тайван ороли атрофида ҳарбий машғулот ўтказди.

Бундан ташқари Ройтерз ахборот агентлиги Оқ уй  Oq матбуот котибига иқтибос келтирган ҳолда,  Хитойнинг Тайван яқинидаги сўнгги машқлари ҳақида бу ҳаракталар Хитойнинг статусини ўзгартиришга қаратилган саъй -ҳаракатари сезиларли даражада фаоллашганини кўрсатади. Улар кўпинча провакацион ва масъулиятсиз бўлиб, нотўғри ҳисоблаш хавфини оширади.

Ёрлиқ