август 14, 2022 11:59 Asia/Tashkent
  • АҚШ Польшада F-22 қирувчи эскадронини жойлаштирди
    АҚШ Польшада F-22 қирувчи эскадронини жойлаштирди

АҚШ Мудофаа вазирлиги НАТОга аъзо давлатлар ҳаво ҳудуди қамровини кучайтириш мақсадида Польшада АҚШнинг 13 та қирувчи учоқларини жойлаштирилганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Пентагон-АҚШ Мудофаа вазирлиги  НАТОнинг ушбу алянсга аъзо мамлакатларинг ҳар томонлама мудофаасини кучайтириш режасига мувофиқ, АҚШнинг 12 та  F-22 Raptor қирувчи самолёти Аляскадаги базасини тарк этиб Польшага кириб келди.

АҚШ қирувчи самолётларни Польшага қўнгач, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Европа ва Африкидаги қўмондони генерал Жеймс Хакер маълум қилиб, бу қирувчиларнинг жойлаштирилиши НАТОдаги иттифоқчиларимизни қўллаб- қувватлашда муҳим қадамдир деб таъкидлади.

Ҳисоботга биноан Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг олтита  F-15 Eagle қирувчиси F-22 қирувчиларини қўллаб-қувватлаш учун Польшага келиши керак.

Олдинроқ Польша мудофаа вазири АҚШ томони билан 4,6 миллиард долларлик шартнома имзолади. Шунга асосан Польша ҳарбий-ҳаво кучлари 32 та  F-35 қирувчи самолётларини ўқув ва логистика пакети билан бирга АҚШдан харид қилади.

 

Ёрлиқ