Россия Украинада узоқ муддатли уруш ва можарони башорат қилди
Россиянинг Женевада жойлашган халқаро ташкилотлардаги ваколатхонаси Москва Украиндаги можаро узоқ давом этишини тахмин қилмоқда деб эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Женевада жойлашган халқаро ташкилотлардаги Россия ваколатхонаси ўз баёнотида, Москва ва Киев раҳбарларининг учрашуви эҳтимоли хусусидаги хабарларга тўхталиб, Владимир Путин ва Володимир Зеленский ўртасида тўғридан -тўғри учрашув бўлмаслигини таъкидлади.
У Украина инқирозини ҳал қилиш масаласидаги мавжуд вазиятга ҳам ишора қилиб, биз Украинада муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш имконият мавжуд эмас ва узоқ муддатли можарони кутмоқдамиз деб қўшимча қилди.
Шу билан бирга Германия Бош вазири Олаф Шулц кечанги суҳбатида Германия Украинага керакли даражада ёрдам беради, аммо можаролар кучайиб кетмаслиги керак ва бу Германия учун асосий тамоийл дебд таъкидлади.
Бошқа хабарга кўра, кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу телевиденияга берган интервьюсида, биз ҳозиргача Украинадаги махсус амалиётлар чоғида "Кинжал" гипертовушли ракеталардан 3 марта фойдаландик ва 3 марта ҳам яхги натижага эришдик деб эълон қилганди.
Сергей Шойгу шунингдек, дунёда ҳеч бир ракета Кинжал хусусиятига эга эмаслигини қўшимча қилди.