Туркия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i7468-Туркия_ва_АҚШ_президентлари_телефон_орқали_суҳбатлашдилар
Туркия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатларида Ироқ ва Сурия шимолидаги ўзгаришлар ва сўнгги вазиятни муҳокама қилдилар.
(last modified 2018-08-22T17:48:12+00:00 )
октябр 27, 2016 18:56 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ақшлик касбдоши Барак Абама
    Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ақшлик касбдоши Барак Абама

Туркия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатларида Ироқ ва Сурия шимолидаги ўзгаришлар ва сўнгги вазиятни муҳокама қилдилар.

Анталия ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ақшлик касбдоши Барак Абама билан телефон орқали суҳбатларида  " Фурот қалқони" номли Сурия шимолида жойлашган Ҳалаб вилоятидаги Туркия армияси амалитёларининг натижаларини унга етказиб, ушбу амалиётни Манбаж ва Раққа шаҳарларида ҳам давом эттирилишини таъкидлади.

Абама ҳам телефон орқали ушбу суҳбатида,  ИШИД терорчилик гуруҳига қарши курашга қаратилган ўз таъбири билан АҚШ бошчилигидаги коалицияда Туркияни фаол иштирок этаётганлигини олқишлади.

Мазкур хабарга биноан, Эрдўған ва Абама   шунингдек, Ироқ шимолида Туркиянинг Курдистон ишчилар партияси аъзоларини жойлаштирмаслик тўғрисида келиша олишди.