Толибон ҳаракати расмийси: Афғонистонда 200 мингга яқин полициячиларимиз бор
(last modified Tue, 30 Aug 2022 05:49:33 GMT )
август 30, 2022 10:49 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати расмийси: Афғонистонда 200 мингга яқин полициячиларимиз бор
    Толибон ҳаракати расмийси: Афғонистонда 200 мингга яқин полициячиларимиз бор

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ИИВ маъмурий ишлар бўйича муовини Афғонистонда бу ҳаракатнинг 200 мингга яқин полция кучлари борлигини маълум қилди.

Ўтган йил- 2021-йил 15 августда Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукуматини ағдариб Афғонистонда ҳокимият теппасига келган Толибон ҳаракати мамлакат  бўйлаб тўлиқ хавфсизликни ўрнатишга уринмоқда аммо ҳозирча бу мувафақиятга эриша олмаган, чунки бу мамлакатниг турли ҳудудлари доимо портлашлар, терактлар ва қотилликларга гувоҳ бўлмоқда.

Афғонисоннинг Шафақно ахборот агентлиги кечанги хабарига кўра, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ИИВнинг маъмурий ўринбосари Мавлави Нуржалол Жалолий ушбу вазирликнинг йиллик вазифалари ҳақида ҳисобот бериш учун йиғилишда ҳозирда бутун мамлакатда хавфсизлик  90 фоизгача таъминланган ва мамлакатда жиноий ҳодисалар сони сўнгги  20 йилга нисбатан камайди.

Жалолий ўз сўзларида, ўтмиш билан солиштирганда хавфсизлик  90 фоиз одамлар учун ишончлидир ҳамда жиноий ҳуқуқбузарликлар, маъмурий коррупция ва гиёҳвандликка қарши кураш жиддий ривожланмоқда.

Толибон ҳукумати ички ишлар вазири ўринбосари Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш мувафақиятли кечганини ва бу гуруҳ бутунлай йўқ қилинаётганини таъкидлади.