сентябр 05, 2022 14:33 Asia/Tashkent
  • Украина армиясининг Херсондаги ҳарбий операцияси мувафаққиятсизликка учради
    Украина армиясининг Херсондаги ҳарбий операцияси мувафаққиятсизликка учради

Украина жанубидаги Херсон вилоятининг маҳаллий расмийси украиналикларнинг бу минтақадаги мудофаа операцияси мувафақиятсизликка учраганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг ТАСС ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий -фуқаролик бошқармаси ўринбосари Кирилл Стеромосов ўзининг Телеграмм-каналида Украина қуроли кучлариниг Херсондаги мудофаа операцияси мувафақиятсиз якунланганини хабар қилиб бу муваффақиятсизлик украиналиклар учун кўплаб қурбонлар келтирди деб қўшимча қилди.

Стеромосов ўз сўзларида бу операциясида 3 минг Украина аскари ҳалок бўлгани ҳақида маълумот мавжуд деб таъкидлади.

Хабарга биноан, Украина армияси ўтган ҳафтадан бери мамлакат жанубидаги Херсон виллятининг турли ҳудудларини бомбардимон қилмоқда. Яқинда содир этилган портлашлар туфайли мактаблар ва жамоат марказлари ва  турар-жой бинолари вайрон бўлган.

Олдинроқ Украина президенти Володимир Зеленский бу мамлакат армияси мамлакат жанубидаги иккита ва шарқидаги бир шаҳарчасини эгаллаб озод қилишга муваффақ бўлганини таъкидлаганди. Бу эса Ройтерз ахборот агентлигининг озод қилинган ҳудудларнинг аниқ жойлашуви аниқланмагани ҳақида хабар берган.

Ёрлиқ