Жо Байден Россияни терроризм ҳомийси сифатида таништиришга қарши чиқмоқда
АҚШнинг амалдаги президенти Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида таништиришга қарши чиқди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича АҚШ президенти Жо Байден кеча маҳаллий вақт билан Оқ уйда журналистларнинг Россия терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида таништириш ва тан олиниши зарур-ми деган саволга қисқача: йўқ, деб жавоб берди.
АҚШ сенати бундан олдин мажбурий бўлмаган резолюциясини бир овоз билан қабул қилганди ва унда АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Россияни терроризм ҳомийси сифатида таништиришга чақирганди.
Шунингдек худди шундай таклиф АҚШ Конгресси вакиллар палатасида ҳам тақдим этилганди.
Шу билан бирга АҚШ қонунига биноан давлат департаменти бирор давлатни терроризм ҳомийси сифатида белгилаш ҳуқуқига эга, аммо Кремль давлати бундай нарса Вашингтон ва Москва ҳукуматлари муносабатларининг бутунлай узилишини англатишидан огоҳлантирди.
Россия давлатини " террорзим ҳомийси" сифатида таништириш ва қонунийлигини қабул қилиши учун АҚШ ТИВ га босим ўткзишга асосланган АҚШ сенатиниг резолюция қабул қилинганига қарамай, АҚШ расмийларининг келишмовчилиги давом этмоқда.