Владимир Путин Хитой ва Ҳиндистон иштирок этаётган " Йирик ҳарбий машғулотлар" ҳудудига ташриф буюрди
(last modified Tue, 06 Sep 2022 09:46:57 GMT )
сентябр 06, 2022 14:46 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Хитой ва Ҳиндистон иштирок этаётган \\\
    Владимир Путин Хитой ва Ҳиндистон иштирок этаётган \\\" Йирик ҳарбий машғулотлар\\\" ҳудудига ташриф буюрди

Бугун Россия президенти бу мамлакатнинг Узоқ Шарқ минтақасининг энг жанубий қисмида бир қанча иттифоқчи давлатлар жумладан Хитой ва Ҳиндистон иширокидаги йирик ҳарбий машғулотлар маконига борди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украина уруши баҳонасида  Россияни изоляция қилиш учун АҚШнинг бошқа мамлакатларга босимларига қарамай,  Москва давлати яна 13 давлат иштирокида кенг кўламли қуруқлик, ҳаво ва денгиз машқларга мезбонлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, " Восток - 2022" ҳарбий машқлари Россия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа 11 давлат ҳарбий кучлари иштирокида Приморский минтақасида /Россиянинг Узоқ Шарқнинг энг жанубий қисми ва денгиз соҳилида" 1 сентбярда бошланганди.

 Ҳарбий машқлар  7 сентябргача давом этади ва унда 50  мингдан ортиқ аскарлар 5 минг ҳарбий техника, жумладан  140 та самолёт ва  60 та кема иштирокида бу машғулот ўтказилмоқда.

Евронюснинг кечанги хабарига кўра, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков  Россия президенти Владимир Путин бугун "Сергей Ваневский" ҳарбий майдонига борди  Бу маконда  Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва мамлакат армияси штаби раиси Валерий Герасимов билан  ёпиқ эшикларида мулоқот қилди деб қўшимча қилди.

Дмитрий Песков шунингдек Путин бу учрашувдан сўнг машғулотларнинг якуний босқичларига гувоҳ бўлганини қўшимча қилди.

Ҳарбий машғулотлар 7 сентябргача давом этиши кўзда тутилган.

Ёрлиқ