сентябр 07, 2022 10:28 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти: бир кечада Грецияга ҳужум содир бўлиши мумкин
    Туркия президенти: бир кечада Грецияга ҳужум содир бўлиши мумкин

Туркия президенти Греция мамлакатига ҳарбий ҳужум уюштириш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан бу ҳужум бир кечада содир бўлиши мумкин деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Болқон минтақасига 3 кунлик сафар билан борган Ражаб Тоийб Эрдуған  Босни ва Герцоговина  президентлик кенгаши раиси Шафиқ Жаъфарович билан қўшма матбуот конференцияда Юнонистон Туркияга қарши таҳдидларини давом эттирса, Анқара давлат  ҳам лозим чораларни кўради, чунки сабримизнинг  чегараси бор деб айтди.

Туркия президенти Анқара давлати ҳаққатан ҳам  Юнонистонга қарши ҳарбий  амалиётлар ўтказишга ўйлаяптими деган саволга жавобан,  бир кечада тўсатдан ҳужум қилишимиз мумкин. Айтганларимиз туш эмас балкии ҳақиқат эканлигини ҳам даъво қилди.

Эрдуған шунингдек Греция назорати остидаги ороллар ҳам бор ва улар бу оролларда ҳарбий база қурганлар. Агар Юнонистон томонидан бизларга қарши таҳдид давом этса албатта чора кўрамиз чунки  бизнинг сабримизнинг чегараси бор деб таъкидлади. У ўз сўзларида  Туркия давлати вақти келганида  Греция таҳдидларига қарши лозим чоралар кўради деб қўшимча қилди.

Эрдуған душшанба куни Юнонистонга қилган оғзаки ҳужумида  Юнонистон бизнинг даражамизга эмас, чунки сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан тенг эмас деб иддао қилди.

Ёрлиқ