Германия мудофаа вазири: Украинага юбормоқчи бўлган қуролларимиз миқдори чегарасига етдик
(last modified Thu, 08 Sep 2022 09:52:59 GMT )
сентябр 08, 2022 14:52 Asia/Tashkent
  • Германия мудофаа вазири: Украинага юбормоқчи бўлган қуролларимиз миқдори чегарасига етдик
    Германия мудофаа вазири: Украинага юбормоқчи бўлган қуролларимиз миқдори чегарасига етдик

Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт Берлин давлатини Украинага юбориши мумкин бўлган қурол-яроқ миқдори чегараси маълум бўлганини хабарқилди.

Германия мудофа вазири ўз сўзларида Берлин давлати шу пайтгача Украинага мамлакат армияси омборидан ақл бовар қилмайдиган миқдордаги қурол ва ҳарбий техника юборганига тўхталиб, биз Украинага юборилиши мумкин бўлган қуроллар миқдори чегарасига етдик деб изоҳлади.

Кристина Ламбрехт бундан олдин ҳам  Германия қуролли кучларининг Украинага қурол жўнатиш имкоиняти чекланганлигини  айтган эди.

Инглиз тилидаги Телеграф газетасининг ёзишича, Германия мудофаа вазири  бу мамлакат парламенти аъзоларига берган баёнотида,  Германиянинг устувор вазифаси -мамлакатни ҳимоя қилиш қобилиятини таъминлашдир, аммо Берлин бунга қарамасдан  Украинани қўллаб-қувватлашни давом этади деб айтди.

Эслатиб ўтамиз ўтган ҳафта Германия халқи қурол -яроқ ишла чиқариш ва уни Украинага юбориш жараёнига  қурол -яроқ корхоналардан бири олдида норозилик намойиш ўтказдилар ва бу митинг полиция аралашуви ва зўровонлиги билан тўқнашувга айланди.