Россиянинг танқидларга қарамай, Туркия Украинада ҳарбий дрон ишлаб чиқариш филиалини очмоқчи
Россия давлатининг Украина урушида Туркия учувчисиз учоқларининг борлигини қаттиқ танқид қилишига қарамай, Туркиянинг бу дронларни ишлаб чиқарувчи компанияси Украинада филиалини очишни кўзда тутмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Украина президенти Володимр Зеленсикйнинг Туркиянинг " Байрамктар" ҳужумчи дронининг конструктори, " Байкар" компанияи раиси билан учрашуви чоғида Туркиянинг бундай русумдаги дронларини Украинада ишлаб чиқариш филиалини йўлга қўйиш хусусида суҳбатлашгани Россиянинг ушбу ҳаракталарига нисбатан кескин позиция тутиши пайтига тўғри келмоқда.
Бундан олдин Россия ҳукумати Туркиянинг Украинага ракета юбориш ҳаракатини танқид қилиб, бу ракетанинг юборилиши Анқара ва Москва муносабатларига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Россия давлатининг Киев режими иттифоқчиларига Украинани қурол-яроқ билан таъминлаш борасида бир неча бор огоҳлантиришларига қарамай, АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Уилям Лапланте мамлакатини уруш баҳонасида Украина учун икки йиллик бюджетни эълон қилди.
Бошқа хабарга кўра, кеча Жаҳон банки Украинани қайта тиклаш ва реконструкция қилишнинг умумий қиймати 349 миллирад долларга етишини тахмин қилган эди. Мазкур банк Украинага еткзилган зарар миқдори 97 миллиард доллардан ошганини хабар қилди.