Россия армияси Украинанинг Харков шаҳрининг айрим туманларидан чиқиб кетди
Россия қуролли кучлари тарқатган баёнотида, Украинанинг Харков шаҳридаги айрим ҳудудларидан чиқиб кетганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотида, махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш учун Донецк томон саъй-ҳаракатларни кучайтириш учун Балаклия ва Изюм вилоятларида кучларни қайта тўплаш қарори қабул қилинди. Россия Мудофаа вазирлиги минтақада жойлаштирилган кучлар уч кундан бери Донецкда жойлашган деб таъкидлади.
Кеча Британия Мудофаа вазирлиги баёнотида Украина армияси кучлари бу мамлакат ҳудудида 50 километр олдинга силжишга муваффақ бўлди.
Россия Мудофаа вазирлиги кеча Украина қуролли кучлари ва ҳарбийлари жумладан мамлакатнинг Балаклиядаги Кракен ва Харков вилоятидаги Чугаев экстремистик ташкилот позициялари ва қароргоҳларига ҳамда Донецкдаги қўмондонлик марказига ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилди.
Россия Мудофа вазирлиги наттоғи Игорь Коннашенков матбуот конференция жараёнида, ҳужумлар давомида 300 нафар украиналик аскар ҳалок бўлиб 15 ҳарбий техник йўқ қилинди деб хабар қилди.