Россия армияси Украина ҳарбий базаларига кенг кўламли ҳужумлар қилмоқда
Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбийларининг Украина ҳарбий позицияларига кенг қамровли ҳужумлар уюштирганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, Украинадаги махсус амалиётлар давомида бу давлат кучлари Украинанинг турли ҳудудларида жумладан Херсон, Харков ва Донецкда украиналик аскарларнинг позиияларига қарши кег кўламли ҳужумлар уюштирди ва Украина кучларининг Херсони вилоятидаги Праводен ҳудудига қарши ҳужумини қайтарди деб эълон қилди.
Россия Мудофа вазирлиги Украина ҳарбийлари Запорожье атом электр станцияси яқинидаги тарқоқ ракета ва минометлардан ҳужум қилишда давом этмоқда аммо бу атом электр станциясида радиоактив нурланиш даражаси ҳали ҳам нормал даражада эди деб изоҳлади.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан, Россиянинг Украинага қарши махсус операцияларни бошланганидан бери, Украинанинг жами 293 ҳарбий самолёти, 155 вертолёти, 1973 дрони, 375 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, 4998 та танк ва боқша зирҳли техникалар, 837 та ракета отиш мосламаси, 3393 та дала артиллерия ва миномет тизимлари, ҳамда 5 минг 640 та ҳарбий техникаси вайрон қилинган.