НАТО Бош котиби: Россияда ҳарбий сафарбарлик хавфли ҳаракатдир
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия армиясининг бир қисмини сафарбар этишни хавфли ва эҳтиётсиз бир ҳаракат деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерз ахборот агентлигингг таяниб хабар қилишича, кечанги суҳбатида Россиянинг минглаб ҳарбийларини Украинадаги жангларга сафарбар қилиши можарони кучайтирди, натижада украиналик ва россиялик ҳарбийлар орасида ҳалок бўлганлар сони ошади деб қўшимча қилди.
Столтенберг шунингдек Россия президенти Владимир Путиннинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди хавфли ва масъулиятсиз риторикадир деб айтди. НАТО Бош котиби ўз сўзларида, Россия томонидан ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли ҳақида энг муҳими бу содир бўлишининг олдини олишдир, шунинг учун биз Россия билан алоқалармизда мисли кўрилмаган оқибатлари ҳақида жуда аниқ гапирдик деб таъкидлади.
Кеча Франция президенти Эммануэл Макрон Владимир Путиннинг Россияда чекланган ҳарбий сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги қарори нотўғри деб иддао қилди.
Литва ҳам Путиннинг буйруғи ортидан ўз ҳарбийларини тайёргарлигини оширди.