АҚШ давлати Украинага қурол юборишда давом этмоқда
(last modified Mon, 26 Sep 2022 07:35:07 GMT )
сентябр 26, 2022 12:35 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Украинага қурол юборишда давом этмоқда
    АҚШ давлати Украинага қурол юборишда давом этмоқда

Украина президенти яна бир бор Россияга қарши илғор АҚШ ҳаво ҳужумлар мудофаа тизимини олганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ғарб давлатлари Украинага қурол жўнатиб бу мамлакатда урушни кенгайтириш ҳаракатлари  давомида Украина президенти Володимир Зеленский бугунги суҳбатида  биз АҚШдан  NASAMS ҳаво мудофаа тизимни олдик деб айтди.

Володимир Зеленский Украинага  “Himars” ракета-артиллерия тизимлари ва бир нечта ракета уриниш тизимлари юборилгани ҳақида ҳам гапириб, тақдим этилган инфратузилмамизни  қоплаш учун ҳеч қандай ҳолатда етарли эмас деб изоҳлади.

Кеча АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан ҳам"ABC News" га берган интервьюсида, агар Москва референдум йўлидан борса, Вашингтон давлати Украинага қурол-яроқ беришга давом этади деб таъкидлади.

Жума куни АҚШ демократик ва республикачи партияларнинг 17 вакили АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиндан Украинага Россия ҳарбийларига қраши курашда фойдаланиши учун илғор учувчисиз учоқларни топширишни сўрадилар.