октябр 08, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • АҚШ Польшада ядро қуролини жойлаштириш борасидаги позициясига ойдинлик киритди
    АҚШ Польшада ядро қуролини жойлаштириш борасидаги позициясига ойдинлик киритди

АҚШ ТИВ Вашингтоннинг НАТО аъзоси бўлган Шарқий Европа давлатларига ядро бомба ўтказиш режаси йўқлигини маълум қилди.

Чоршанба куни Польша президенти Анжей Дуда бу мамлакатнинг ядровий ҳамкорликда қатнашиш учун потенсиал имкони мавжудлигини маълум қилди

Польша республикаси президенти, мамлакатнинг АҚШ билан Польшада НАТО ядровий арсеналини жойлаштириш бўича келишув ҳақида маълумот бериб бу келишувни ўтмишда қолди деб ҳисоблади.

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател пайшанба куни журналичтларга АҚШ Польшада ёки Шарқий  Европадаги НАТОга аъзо бошқа ҳеч қандай давлатда ҳеч қандай ядро қуролини жойаштирмаслигини айтди.

Варшава давлати НАТОнинг минтақадаги муҳим иттифоқчиси, аммо икки иттифоқчи ўртасидаги музокараларда айнан шу масала кўтарилганидан бехабар.

Ҳозирда АҚШ ядро қуроллари ядровий алмашиш дастури доирасида Белгия, Германия, Италия, Нидерландия ва Туркияда жойлаштирилган.

Россия президенти Владимир  Путин  ўтган ойда агар мамлакатда ҳудудий яхлитлига  таҳдид туғилса Москва ўзини ҳимоя қилиш учун барча  воситаларини ишга солишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Айрим Ғарб даватлари унинг сўзларини ҳозирги можароларда ядро қуролидан фодайланиш таҳдиди сифатида баҳоламоқда.

 

Ёрлиқ