Шимолий Корея: Сеул ва Вашингтон армиялари ҳарбий блефдан ўзга нарса эмас
(last modified Sat, 08 Oct 2022 11:21:20 GMT )
октябр 08, 2022 16:21 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея: Сеул ва Вашингтон армиялари ҳарбий блефдан ўзга нарса эмас
    Шимолий Корея: Сеул ва Вашингтон армиялари ҳарбий блефдан ўзга нарса эмас

Бугун Шимолий Корея армияси АҚШ ядровий самолёт ташувчиси иштирокида Сеул ва Вашингтон денгиз кучларининг қўшма машқлари қатъий кузатаётганини эълон қилиб, операцияни ҳарбий блеф деб атади.

Юнҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги матбуот котбиларидан бири бу мамлакатнинг KCNA номланувчи расмий ахборот агентлиги билан суҳатда,  биз 103 тонналик ядро қувватиа эга  USS Ronald Reygan  самолёт ташувчи кемаси ҳамда Шимолий Кореяга қарши фитна уюштираётган Жанубий Корея кемалари иштирокидаги АҚШ ва Жанубий Кореянинг бугунги қўшма ҳарбий -денгиз машқларини диққат билан кузатмоқдамиз деб таъкидлади.

Шимолий Кореянинг ушбу расмийси бу ҳаракат ҳарбий блеф бўлиб, унинг мақсади Пхенянни бу провакацон ва таҳдидли манёврга жавоб қайтаришдир, бироқ биз ҳозирги вазиятдаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб борамиз бу ҳам жуда ташвишлидир деб изоҳлади.

Сеул ва Вашингтон давлатлари ушбу қўшма денгиз машқлар шу шанба охиригача давом этишини маълум қилди.

Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги бугунги баёнотида ўзининг яқинда ўткаган ракета синовларини Жанубий Корея ва АҚШ таҳдидларига тўғри жавоб сифатида таъкидлаб АҚШ ҳарбий кемасининг Корея ярим ороли яқинига қайта жойлаштирилиши минтақа хавфсизлигига жиддий салбий таъсир кўрсатиш ҳақида огоҳлантирди.