Украина армияси Херсон вилоятида олдинга силжишга давом этишини идао қилмоқда
Украина қуролли кучлари матбуот котиби бу мамлакат кучлари Херсон вилоятининг жанубий ерларининг 1170 квадрат километрдан ортиқ қисмини қайтариб олган деб маълум қилди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Украина армияси жанубий қўмондонлиги наттоғи Наталия Хюменюк мамлакат миллий телевиденияси билан суҳбатда, Украина кучлари август сойи охирида Россияга қарши мудофаа операцияси бошланганидан бери Херсон вилоятининг жанубий ерларининг 1170 квадрат километрдан ортиқ қисмини қайтариб олган деб эълон қилди.
У шунингдек Украина армияси Херсон атрофида олдинга силжишга қарамай янги қўлга киритган ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш учун кўп иш қилиши керак деб аниқлик киритди.
Россия Мудофаа вазирлиги шунингек Украинадаги махсус ҳарбий амалиёт давомида мамлакат аэрокосмик кучлари Украинанинг Никоалй вилоятидаги икки юздан ортиқ АҚШнинг “Himars” ракеталари бўлган Украина кучларининг 61-бригадасининг ўқ-дорилар омборини йўқ қилганини қайд этди.
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўз сўзларида, 2022-йил 24-февралда Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери ҳамаси бўлиб 317 ҳарбий самолёт, 159 та вертолёт, 2182 та дрон, 379 та ер-ҳаво ракета тизими, 5570 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 866 та ракета отиш мосламаси, 3460 та Украина артиллерияси йўқ қилинди.