Ислом оламининг тараққиёти бирликка чамбарчас боғлиқ
(last modified Tue, 11 Oct 2022 12:02:33 GMT )
октябр 11, 2022 17:02 Asia/Tashkent
  • Ислом оламининг тараққиёти бирликка чамбарчасб боғлиқ
    Ислом оламининг тараққиёти бирликка чамбарчасб боғлиқ

Афғонистоннинг шиа мусулмонлари уламолар кенгаши раиси Бирлик ҳафталиги муносабатида ислом оламининг тараққиёти ва ривожланиши мусулмонлар бирлиги гаровидадир деб эълон қилди.

Эслатиб ўтаимз, мусулмонларнинг аҳли суннат назари бўйича 12-робиул аввал ва аҳли ташаййуь назари бўйича эса 17-робиул аввал пайгамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд кунлари ҳисобланади. Шунинг учун, Инқилоб раҳбари имом Хумайний томонидан икки ўртадаги бир ҳафта, ваҳдат ва бирлик ҳафтаси деб номланган.

Солеҳий Мударрис Кобулда Эрон пресс ахборот сайти билан суҳбатда  ислом олами бирлигининг муҳим жиҳатларини баён этар экан,ислом оламининг нуфузи ислом давлатларининг бирлиги ва яқинлашувига боғлиқ деб  аниқлик киритди.

Бу диинй олим шунингдек дунё мусулмонлари ҳам шиа, ҳам сунний бирлик фурсатидан фойдаланиб муштарак душманга қарши туришлари кераклигини таъкидлади.

Оятуллоҳ Солеҳий Мударис ўз сўзларида ислом мамлакатларида мусулмонлар диний бирлик ва биродарлик билан улардан оптимал фойдаланишлари мумкин бўлган бой ресурслар мавжуд деб қўшимча қилди.

Афғонистоннинг ушбу диний олими тавҳид мавзусидан кейин  исломда ҳеч бир масала исломий эътиқод ва ҳукмларда мусулмонларнинг бирлигини таъкидламаган деб айтди.