Туркияда 10 мингдан кўпроқ давлат ходими ишдан олинган
Туркияда 15 чи июлда юз берган мувафаққиятсиз давлат тўнтаруви билан алоқадорликда айбланган 10 мингдан кўпроқ давлат ишчилари ўз лавозимидан бўшатилди.
ИСНО ахборот агентлигинг бугунги хабарига кўра, Туркиядаги фавқулодда ҳолатларнинг янги ҳукми чорчубасида ишдан бўшатилган кишилар орасида минглаб университет устозлари, ўқитувчилар ҳамда соқғлиқни сақлаш вазирлиги системаси ишчилари борлиги айтилади.
Мазкур ҳукм асосида Туркия жануби шарқида жойлашган 15 та матбуот органлари фаолияти тўхтатилиб, университетлар ректорларини тайинлашга оид қонун- қоидаларга ҳам ўзгартиришлар ва ислоҳотлар киритилган.
Номуваффақ давлат тўнтарувидан кейин Туркиядаги 160 дан ортиқ оммавий ахборот воситаларининг фаолияти тўхтатилган.