Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи нуфузини кенгайишидан хавотирланишлар ортмоқда
октябр 30, 2016 18:16 Asia/Tashkent
Афғонистон парламенти миллий палатаси бу мамлакат ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳи нуфузини кучайиб бораётганлигидан ташвишланиш билдирди.
Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Афғонистон парламенти миллий палатаси раисининг биринчи муовини Ҳожи Зоҳир Қадир Афғонистон ҳудудларида ИШИД такфирий- террорчилик гуруҳи фаолиятини олдини олиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳожи Зоҳир Қадир Афғонистон парламентининг очиқ йиғилишида, Сурия ва Ироқ ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилинаётгалигига ишора қилиб, такфирий-террорчилик гуруҳлар Сурия ва Ироқда қаттиқ мағлубиятга учраганидан сўнг Афғонистонда кўпроқ нуфуз топишга уринишмоқда деб қўшимча қилди.