Владимир Путин: биз Украинани вайрон қилиш пайида эмасмиз
Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан суҳбатда, Москва давлатини Украина ҳукуматини йўқ қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан суҳбатда, Украина давлат сифатида мавжуд бўлиб қолади-ми деган саволга жавобан, бизнинг мақсадимиз бутун Украинани вайрон қилиш эмас деб айтди. Бир пайтлар бориб 2,4 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Қримга сувни кесиб ташлананларга жавобан бизнинг кучларимиз минтақага киришга ва Қримда сув таъминотини тиклашга мажбур бўлди. Агар улар бу ҳаракатни қилишдан бош тортсалар ҳеч қандай жавоб чоралари бўлмайди деб қўшимча қилди.
Путин шунингдек Қрим ярим оролининг бомбардимон қилиниши Қрим билан қуруқлик алоқаси бўлиши кераклиги масаласи муҳимлигини яна бир бор кўрстади деб аниқлик киритди.
Бошқа хабарга кўра, Вашингтон давлати Россияга қарши кураш учун Украинага 725 миллион доллар янги ҳарбий ёрдам ажратишини маълум қилди.