Жанубий Кореяда шай ҳолат тартиби; Шимолий Корея ядро синовини ўтказиши мумкин
Кореянинг Юнҳоп ахборот агентлиги Шимолий Корея 7 -ядро синовини ўтказиши кутилаётгани туфайли Жанубий Корея президенти Юн Сок Йол идораси кечадан бошлаб 24 соатлик шай ҳолатга келтирилганини маълум қилди.
Юнҳоп ахборот агентлигигнинг хабар қилишича, Сеул давлати расмийлари Шимолий Кореянинг яқинда ракета учиришлари ва бошқа провакацион ҳаракатлари Пхеняннинг 7- ядро синовига тайёргарлик кўришининг бир қисми эканини иддао қилмоқда.
Ўз номини фош бўлишини истамаган Жанубий Корея президенлик идораси етакчи расмийларидан бири, Шимолий Кореянинг провакацияси тез-тез юз бераётгани сабаб, биз ҳушёрлик билан бирга шайлик ҳолатини сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз ва бу эса 24 соатлик шай ҳолатдир деб аниқлик киритди.
Юнҳоп шунингдек Жанубий Корея разветка агетлигининг баҳосига асосланиб, Шимолий Корея 16 -октябрдан 7-ноябргача 7-ядро синовини ўтказиши мумкин деб қўшимча қилди.
Бугун Жаунбий Корея кучлари АҚШ ва Япония кучлари билан биргаликда йиллик " Хогок" машғулотларини бошлади. Бу машғулотларни ўтказишдан мақсад Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета таҳидларига жавоб имкониятини кучайтиришдан иборат эканлиги айтилади.