Германия халқининг 3 дан бир қисми Ғарбнинг Россияга қарши сакнкцияларга зид
-
Германия халқининг 3 дан бир қисми Ғарбнинг Россияга қарши сакнкцияларга зид
Германия канслери бу мамлакат аҳолисисининг қарийб 3 дан бир қисми Ғарб давлатларини Россияга қарши санкцияларига рози эмаслигини тан олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Германия канслери Олаф Шолц Берлин давлати аҳолисининг 30 фоизи Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари қўлланишига рози эмам деб маълум қилди.
Украина мамлакатида уруш бошланганидан бери Россия ва унинг иттифоқчилари хусусан Белорус Ғарб томонидан қаттиқ иқтисодий босим ва молиявий санкциялар остида қолган.
Ғарбнинг Украинадаги уруш баҳонасида Россияга қарши санкциялари Европа Иттифоқига энергетика инқирозига сабаб бўлди. Европа мамлакатларидаги кўплаб саноат тармоқлари эса юқори энергия харажатларини тўлай олмаслиги сабабли банкротлик хавфига дуч келди.
Европа Иттифоқи ҳозиргача Россияга қарши 8 та санкция пактини маъқуллади ва бу санкциялар Европа давлатларида ёқилғи нархини ошириш орқали инфляциянинг ошишига олиб келди. Шу билан бирга Европани яқинлашиб келаёган совуқ мавсумда энергия билан таъминлаш борасида катта ташвиш ўйғотди.