октябр 29, 2022 13:31 Asia/Tashkent
  • 82 минг рус қўшинлари Украина уруш фронтига юборилди
    82 минг рус қўшинлари Украина уруш фронтига юборилди

Кеча Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина ҳарбийлари билан жанг майдонига 82 минг рус аскари юборилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинга берган ҳисоботида ҳарбий кучларни сафарбар қилиш учун чақирилганларнинг 82 минг нафари фронтларга жўнатилган деб айтди. У сўзларининг бошқа қисмида фронтларга жўнатиш учун тайёрланаётган 218 минг кўнгилли аскарларни жўнатилганини ҳам маълум қилди.

У шунингдек ҳозирда ҳарбий кучларни қўшимча сафарбар қилиш режаси йўқ деб таъкидлади.

Бошқа хабарга кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизмати Украина миллатчилари тарафдорлари Россия жануби-ғарбидаги Ставрополь шаҳрида амалга оширишни режалаштирилган террорчилик амалиётни тўхтатилганини эълон қилди.

Ёрлиқ