Россия армияси Украина пойтахти ва бошқа ҳудудларига ҳужумларини кучайтирди
ОАВ манбалари Россия армиясининг Украина пойтахти ва бу мамлакатнинг бошқа вилоятларига кучли ҳужумлари натижасида портлаш овози эшитилганини эълон қилди.
Россиянинг Украинанинг турли шаҳарарида ҳужумларини кучайтиргани хабар қилинган вазиятда айрим хабарлар Киевнинг айрм қисматларидаги портлашлар , электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлганидан далолат бермоқда.
Ройтерз шунингдек, Украина пойтахти Киевдаги гувоҳлар бугун кетма-кет портлаш содир бўлганини, Украинанинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятлари расмийлари ҳам Россиянинг бу ҳудудларга ракета ҳужумлари ҳақида хабар беришган.
Ғарб ОАВларини хабар қилишича, Киевни Қрим кўпригидаги портлашда айбланганидан сўнг, Россия сўнгги ҳафталарда Украинага қарши ракета ҳужумларини кучайтирган.
Ройтерз ахборот агентлиги, гувоҳларнинг айтишича 10 та портлашдан сўнг Украинанинг баъзи ҳудудларида осмонда тутун кўриш мумкин, шаҳарнинг базаларида эса электр таъминоти ва мобил алоқа хизматлардан фойдаланиши узилиб қоган деб маълум қилди.
Шу ҳолда Украинанинг Харков шаҳри мери Игорь Терехов Укрананиг шаҳрининг " ҳаётий инфратузилмасига " Россия томонидан иккита ракета келиб тушганини хабар қилди
Айрим ахборот манбалар ҳам Россиянинг бугунги ҳужумлари натижасида Украинанинг Запорожье ва Черкаси шаҳарларида ҳам портлашлар овози эшитилганини маълум қилдилар.