Жанубий Корея армияси Пхеньян ҳаракатларидан хавотирга тушиб, шай ҳолатига келтирилади
(last modified Tue, 01 Nov 2022 09:00:47 GMT )
ноябр 01, 2022 14:00 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея армияси Пхеньян ҳаракатларидан хавотирга тушиб, шай ҳолатига келтирилади
    Жанубий Корея армияси Пхеньян ҳаракатларидан хавотирга тушиб, шай ҳолатига келтирилади

Жанубий Корея армияси Бош штаби бошлиғи Ким Сеунг Шимолий Кореядан эҳтимолий таҳдидларидан хавотирга тушиб ўз ҳарбий кучларини шай ҳолатга келтиришга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Жанубий Корея Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ҳаво операциялари қўмондонлиги штабини текшириш чоғида мамлакат ҳарбийларига Пхеняннинг ҳарбий ҳаракатлари 24 соат давомида кузатиб боришини буюрди. У шунингдек Сеулдан 147 километр узоқликдаги АҚШ қўшинлари билан машғулотлар ўтказаётган бу мамлакат авиабазасига ташриф буюриб шу каба буйруқлар берди.

Пхеньян давлатини жанубий қўшнисини АҚШ билан провакацион қўшма ҳарбий машғулоларни тўхтатиш тўғрисида аниқ ва қайта-қайта огоҳлантиранига қарамай, кеча Жанубий Корея Вашингтон билан йирик машғулотлар бошланганини эълон қилди деб келтирилган хабарда.

Шимолий Корея ТИВ душанбага ўтар кечачи тарқатган баёнотида АҚШ ва Жанубий Кореядан ҳарбий машғулотларни тўхтатишни сўради.

Пхеньян давлатининг бу вазирлиги баёнотида бу кен кўламли ҳарбий машғулотлар провакацион харакатерга эга ва Шимолий Корея томонидан кескин жавоб  қайтарилади деб келтирилган.

Шимолий Корея ТИВ-и ҳам Корея ярим ороли ва унинг атрофидаги вазият ҳарбий қарама-қаршилик босқичга кирди ва бунга АҚШ ва Жанубий Кореянинг чексиз ва ўйламасдан ҳаракталари сабаб бўлди ва бу вазиятни яна жиддий қарама-қаршиликка олиб келди деб эълон қилди.