Москва давлати Украина ҳақида Исроил режимини кескин огоҳлантирмоқда
Москва давлати Телавив режимини Украинага тўғридан-тўғри ёки билвосита қурол етказиб бериш ҳақида яна бир бор огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ал-маёдин телеканалига таяниб хабар қилишича, Москва сионистик режимга қилган аниқ огоҳлантиришида агар сиз мудофаа тизимларини ҳатто уччинчи давлат орқали ҳам Украинага ўтказмоқчи бўлсангиз бу қизил чизиқни кесиб ўтиш ҳисобланади ва албатта ёмон оқибатларни келтириб чиқаради деб эълон қилди.
Хабарга биноан, сионистик режимнинг хавфсизлик саноати ширкати ҳам бундан олдин Украинага илғор қуролларни сотиш бўйича Исроилга қарши жорий қилинган тақиқни четлаб ўтиш учун Украина армиясига Польша орқали учувчисиз учоқларга қарши мудофаа тизимларини сотган эди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси Дмитрий Медведев бундан олдин сионистик режимни Украинани қуроллантириш ҳақида огоҳланириб, афтидан Исроил режими Киев режимини қуроллантиради бу ҳаракат ниҳоятда хато ва асоссиз қолмайди деб қўшимча қилди.