Шимолий Корея: АҚШ ва Жанубий Корея машқларига жавоб берамиз
Шимолий Корея давлати АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машғулотларини танқид қилар экан, бу машғулотларга қатъий жавоб беришни огоҳлантирди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Шимолий Корея ТИВ баёнотида АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотларини тўхтатишни талаб қилиб, АҚШ Шимолий Кореянинг қўшма ҳаво машғулотларини тўхтатиш ҳақидаги илтимосини эътиборсиз қолдирди ва Пхеньян минтақада ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келганида Шимолий Кореяга қарши Хавфсизлик кенгаши йиғилишига чақиради.
Шимолий Корея ТИВ АҚШнинг бу ҳаракатларини " масъулиятсизлик ва беадаблик" сифатида баҳолаб АҚШ ва Жанубий Корея билан қўшма ҳаво операцияларини Пхенян суверенитетини бузиш ва халқаро ҳамжамиятнинг Корея ярим оролида барқарорлик ва хафсизликка эришиш истагига қарши чиқиш деб ҳисоблади.
Шимолий Корея давлати ўз мамлакатининг суверенитети ва манфаатларини бузадиган душман кучлар томонидан ҳеч қандай чора кўрмаслигини маълум қилиб бу соҳадаги ҳар қандай ҳаракатга қатъий жавоб беришини таъкидлади.
Сўнгги кунларда уч давлат, АҚШ, Жанубий Корея ва Япония расмийлари Шимолий Кореянинг ядровий фаолиятига муносабати ҳақида огоҳлантирди ва улар агар бу давлат еттинчи ядро синовиини ўтказса у ҳал қилувчи жавобга дуч келишини эълон қилди.